Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талончилик қилган ҳайдовчи ва унинг ҳамтовоғи қўлга олинди
2019 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи У.Т. ва К.Ҳ. ўзларининг бошқарувидаги “Тойота Превиа” русумли автомашинасида Юнусобод тумани Ҳасанбой кўчасига келган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар у ердан фуқаро З.С.дан ТХАЙ кўчасига олиб борувчи йўлни кўрсатиб юборишликни сўраб, уни автомашинага чиқаришган.
Натижада улар “Ҳасанбой даҳаси-ТХАЙ” кўчалари кесишган чорраҳага етиб келганларида З.С.ни автомашинадан тушириб, ундан “IPhone” русумли мобиль телефонини қўнғироқ қилиш учун олишган ва воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида У.Т. ва К.Ҳ. қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026