Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дориларни рецептсиз сотганлар жаримага тортилиши мумкин
Фото: Pinterest
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш таклиф қилинмоқда, деб ёзади Norma.
Ушбу норма диспозициясига яна иккита ҳуқуқбузарликни киритиш таклиф қилинмоқда:
• рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини беморга рецепт расмийлаштирмай тайинлаганлик;
• рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини дорихоналарда рецептсиз сотганлик.
Тегишинча, бу фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати мавжуд. Рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йили янгилаб борилади. Айни пайтда унда 188 та монопрепарат ва 1085 та мажмуавий препарат бор. Ушбу рўйхатда қайд этилмаган барча дори воситаларини дорихоналар фақат рецепт (фармацевтика соҳасида маълумотга эга бўлган мутахассисга доривор препаратни тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда уни қўллаш усули ҳақида шифокор берган ёзма кўрсатма) бўйича сотишлари керак.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
08:33 / 30.03.2026