Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина МДҲдан икки ой ичида чиқиб кетишга қарор қилди
Фото: Александр Миридонов / «Коммерсантъ»
Украина президенти Пётр Порошенко март ойи охиригача мамлакатни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)дан олиб чиқиб кетиш бўйича расмий жараённи бошлаши мумкин. Бу ҳақда «Известия» сиёсий доирадаги манбаларга асосан хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, бундай қадамдан кўзланган мақсад - 31 март куни бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан Порошенконинг рейтингини ошириш. Президент бундан сайловолди кампаниясида фойдаланишни кўзламоқда, сабаби аввалроқ Россия билан юз берган муносабатларнинг кескинлашуви - Керч бўғозидаги можаро ҳамда дўстлик тўғрисидаги битим бекор қилиниши - унинг машҳурлигига ижобий таъсир кўрсатди.
Бошқа бир манбанинг қайд этишича, аслида Украина ҳозир ҳам МДҲга аъзо эмас, сабаби у бир қатор шартномаларни бекор қилди ва тўловларни тўламаяпти. Унинг сўзларига кўра, ҳамдўстликдан якуний чиқиб кетиш тўғрисидаги қарор «намойишкорона ва сиёсий характерга» эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина МДҲ доирасидаги бир нечта келишувлардан чиққанди.
Мавзуга оид
02:36
Дронлар Чеченистондаги «Грозний-Сити» комплексига ҳужум қилди
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
13:45 / 05.12.2025
Кипр: Украина ЕИ Кенгашига раислик даврида устувор йўналиш бўлади
09:21 / 05.12.2025