Жаҳон | 08:05 / 29.01.2019
6369
1 дақиқада ўқилади

Бразилия президентида жарроҳлик операцияси ўтказилди 

Фото: AP Photo / Leo Correa

Бразилия президенти Жаир Болсонаруда жарроҳлик операцияси ўтказилди, у мажбуриятларини бажаришга 29 январда тўлиқ қайтади. Бу ҳақда TN портали маълум қилди.   

Бунгача мамлакатни бошқариш мажбурияти вице-президент Антониу Гамилтон Моурау зиммасида бўлади.

Шифокорлар операция вақтида Болсонаруга сентябрда уюштирилган суиқасд вақтида олинган пичоқ жароҳати сабабли қўлланган колостом қопчани олиб ташлашган.  

“Барчангизни бағримга босаман, яқин орада кўришамиз! Тангри бизни етаклайди!”, деб айтган Болсонару твиттерда.

Болсонару 6 сентябрда Жуиз-ди-Фору шаҳридаги сайловолди кампанияси вақтида яраланган. Босқинчи берган пичоқ зарбаси унинг қорин бўшлиғидан ичакка қон ҳайдовчи артерия томирига теккан. Бунинг оқибатида Болсонару танасининг шу жойида бир неча шикастланиш ўчоғи авж олган.

Мавзуга оид