Жаҳон | 14:45 / 30.01.2019
11902
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда автомобиль дарёга қулади, тўққиз киши ҳалок бўлди

Фото: Depositphotos

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси матбуот котиби Умида Юсуфий мамлакат шарқида рўй берган, тўққиз киши ҳалок бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, воқеа 30 январга ўтар тунда Душанбе - Калайхумб - Хорог автомобиль йўлида содир бўлган.

«Опель маркали автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ҳамда машина Панж дарёсига тушиб кетган», - деди Юсуфий.

Унинг қўшимча қилишича, ҳайдовчи касалхонага ётқизилган, бир қишлоқдан бўлган бошқа йўловчилар эса ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид