Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 120 минг долларни ўзлаштирган шахс ушланди
Иллюстратив фото
2019 йил 30 январь куни Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил май ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи Ш.А. Чилонзор туманида жойлашган ўзига тегишли мебель дўконида фуқаро И.Ш.га биргаликда тадбиркорлик қилишини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс алдов йўли билан ундан 120 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида Ш.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026