08:14 / 01.02.2019
9516

Трамп Хитой раҳбарига оид ўз режасини маълум қилди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, яқин вақт ичида ХХР раҳбари Си Цзиньпин билан «битта ёки иккита» учрашув ўтказади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, ушбу учрашувларнинг бирида томонлар янги савдо битими бўйича келишувга эришиши мумкин. Шунингдек, Трампнинг ишонч билдиришича, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари 1 мартгача тугатилади.

Президентнинг қайд этишича, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон бунчалик «ривожланмаган».

Хитой делегацияси фикрича, Қўшма Штатлар билан савдо музокараларининг сўнгги раундида «муҳим ўзгаришга» эришилган. Бу ҳақда Хитойнинг «Синьхуа» давлат агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, делегациядан таъкидлашларича, Америка томони билан музокаралар «очиқ, аниқ ва самарали» бўлган.

Музокаралар тафсилотлари очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШнинг Россия ва ХХР таҳдид экани ҳақидаги баёнотига жавоб берганди.

Top