Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Россиянинг яна бир ҳарбий базаси пайдо бўлиши мумкин
Қирғизистоннинг Россиядаги янги элчиси Аликбек Жекшенкулов мамлакат жанубида Россияга қарашли иккинчи ҳарбий базанинг эҳтимолий очилиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Фото: Дмитрий Серебряков/ТАСС
Унинг сўзларига кўра, Кантдаги мавжуд авиабаза бутун Марказий Осиё учун муҳим барқарорлаштирувчи омил ҳисобланади. Бишкек эса уни кучайтириш бўйича таклифни қўллаб-қувватлаяпти. Шу билан бирга, яна бир базанинг очилиш эҳтимоли истисно этилмаяпти.
«Шунинг учун, менимча, бу масала икки мамлакат президентларининг март ойида бўлиб ўтадиган учрашувида муҳокама қилиниши мумкин», - деди Жекшенкулов.
Унинг таъкидлашича, Фарғона водийсининг ўзига хос хусусиятларини ҳам эътиборга олиш керак, Қирғизистоннинг жануби унинг бир қисми саналади. Қайд этилишича, бу ерда ижтимоий-иқтисодий ва демографик хусусиятга эга қатор долзарб масалалар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 3-4 февраль кунлари расмий ташриф билан Бишкекда бўлиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
09:07 / 13.05.2026
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
14:09 / 12.05.2026