Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» ғалаба қозонди ва турнир жадвалида кўтарилди
Англия чемпионатининг 25-турида «Манчестер Юнайтед» «Лестер» меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Ўйин тақдирини 9-дақиқада Маркус Рэшфорд томонидан урилган гол ҳал қилди. Унга Поль Погба ассистентлик қилди.
Бу ғалаба Оле Гуннар Сульшернинг «қизил иблислар» бошқарувидаги мағлубиятсиз серияси давом этиши бўлди (9 ғалаба ва 1 дуранг).
Эндиликда «МЮ» очколари сонини 48тага етказган ва турнир жадвалида «Арсенал»ни қувиб ўтиб (лондонликлар 24 ўйинда 47 очко жамғарган, 25-тур ўйини бугун «Манчестер Сити»га қарши кечади) бешинчи ўринга кўтарилган. «Лестер» 32 очко билан 11-ўринда қолган.
Англия чемпионати
25-тур
Лестер – Манчестер Юнайтед 0:1
Гол: 0:1 – 9 Рэшфорд.
Лестер – Шмейхель, Эванс, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Магуайр, Менди, Ндиди, Мэддисон (Газзол, 62), Грэй (Окадзаки, 74), Барнс, Варди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Янг, Линделеф, Эррера, Матич, Погба, Лингард (Жонс, 89), Санчес (Марсиял, 67), Рэшфорд (Лукаку, 78).
Огоҳлантиришлар: Лингард (20), Варди (32), Матич (42), Менди (45), Ғаззол (81).
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026