Ўзбекистон | 16:01 / 04.02.2019
57784
2 дақиқада ўқилади

«Хоразм Беклари» иши Бош прокуратура назоратига олинди

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган «Хоразм Беклари» номли кўп қаватли меҳмонхона бузиб ташлангани юзасидан маълумот Бош прокуратура томонидан текширилмоқда.

Бош прокуратурадаги манбанинг Kun.uz’га маълум қилишича, ушбу иш назоратга олинган ва текширув ишлари якунлангач, натижалар маълум қилинади.

Январь ойида Kun.uz сайтида «Хоразм Беклари» яксон этилди. 6,5 млрд сўм кредит олиб меҳмонхона қурган тадбиркорнинг биноси ҳокимият томонидан бузиб ташланди» сарлавҳали материал эълон қилинган, унда банкдан 6,5 миллиард сўм миқдорида кредит олиб, биринчи қавати ресторандан иборат кўп қаватли меҳмонхона биноси қурган, лекин қурилишлари ҳокимлик томонидан бузиб ташланган тадбиркорнинг муаммолари баён этилганди.

Қайд этиш керакки, бу воқеа 2018 йилнинг декабрида рўй берган, аммо бу ҳақда интернетда, 2019 йилнинг январида материал берилмагунича тегишли давлат муассасалари,  хусусан, шаҳар ёки вилоят прокуратураси бу масалага жиддий эътибор қаратмаган.

Мавзуга оид