Ўзбекистон | 12:50 / 06.02.2019
8920
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги «Наврўз» истироҳат боғи йил охиригача фойдаланишга топширилади

Тошкент шаҳридаги «Наврўз» маданият ва истироҳат боғи темирйўлчилар томонидан йил охирига қадар қурилиб, аҳоли фойдаланиши учун топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилмоқда.

Мазкур лойиҳани барпо этиш вазифаси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» унитар корхонаси қурувчиларига топширилган. 

Боғ учун 32 гектар ер ажратилган бўлиб, бу ерда 3 минг кишилик амфитеатр, диаметри 72 метрлик чархпалак, ҳар бир вилоят аҳолисининг ўзига хос урф-одатлари, яшаш тарзи, миллий ҳунармандчилик, пазандачилик анъаналарини акс эттирувчи уйлар ва устахоналар, айвон-у чойхоналар қад ростлайди. 

Мазкур боғда оммавий сайллар, концертлар ташкил этилиб, Ўзбекистон аҳолиси, хусусан, ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади. Шунингдек, Мустақиллик, Наврўз каби байрамлар шу ерда ўтказилиши кўзда тутилган, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид