Жаҳон | 08:19 / 07.02.2019
4581
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда патрул милицияси ташкил этилади

Фото: Вечерний Бишкек

Қирғизистон бош вазири Мухаммадкалий Абилгазиев Бишкекда 2019-2020 йилларда синов лойиҳаси доирасида милиция патрул хизмати бошқармасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни имзолади.  

Лойиҳа Қирғизистон пойтахтида 2019-2020 йилларда амал қилади. Унинг асосида ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасини милиция патрул хизматига ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича қарор қабул қилинади.       

Янги хизматга ишга олиш танлов асосида олиб борилади. Барча даъвогарлар мажбурий қўшимча ўқишдан ўтади. Коррупция ҳолатларини минималлаштириш мақсадида ходимларга юқори маош тўланади.

Хизмат зиммасига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдан ташқари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликлар олдини олишга қаратилган тадбирларни ўтказиш, “102” хизматига келиб тушувчи мурожаатларга тезкор жавоб бериш мажбуриятлари юкланади.

Патрул милициясининг илк ходимлари 1 июлдан ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид