Жамият | 17:43 / 08.02.2019
7217
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Cobalt юкхонасидан 29 млн сўмлик мобил телефонлар ўғирлаб кетилди

2019 йил 10 январь куни соат 20:30дан 23:30гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Муқимий кўчасида жойлашган “Чимкент” кафеси олдида қаровсиз қолдирилган Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи С.М.га тегишли “Cobalt” русумли автомашина юкхонасидан умумий қиймати 29 800 000 сўмлик турли хилдаги мобиль телефонларни ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида яшовчи Ж.А. ва Наманган шаҳар Навоий 5-берк кўчасида яшовчи Н.Қ. содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид