Спорт | 09:13 / 09.02.2019
1750
1 дақиқада ўқилади

Рэшфорд — Англияда январь ойининг энг яхши футболчиси бўлди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия Премьер-Лигаси томонидан январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

21 ёшли футболчи ўтган ойда 4та ўйинда 3та гол урди, унинг жамоаси эса 3 марта ғалаба қозониб, 1 марта дуранг ўйнади.

Рэшфорд соврин учун курашда жамоадоши Виктор Линделёф, дарвозабон Том Ҳитон («Бёрнли»), ҳужумчи Жошуа Кинг («Борнмут»), ҳужумчи Александр Ляказетт («Арсенал») ва яримҳимоячи Жеймс Уорд-Праусни («Саутҳемптон») ортда қолдирди.

Қайд қилиш жоизки, афсонавий Алекс Фергюсон 2013 йилда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан сўнг, бу совринни Антони Марсиал ва Златан Ибраҳимович 1 мартадан қўлга киритишган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид