Ўзбекистон | 13:45 / 12.02.2019
12739
3 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти бренди концепцияси ишлаб чиқилди

2019 йилнинг 1 мартидан Жиззахда вилоят фаолиятининг барча жабҳаларини яхшилаш бўйича йирик инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган кенг кўламли ишларни амалга ошириш режалаштирилган “Илғор ҳудуд” инновацион ривожланиш дастурини амалга ошириш ишларига старт берилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди. 
  
Жиззах вилоятини ўзгартириш ишларини амалга ошириш доирасида вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётини тубдан ўзгартиришга қаратилган бутун комплекс чора-тадбирлар ва инвестиция лойиҳаларининг дастурларидан ташқари Жиззах вилоятини нафақат Ўзбекистонда, балки ундан ташқарисида ҳам таништириш ҳамда унинг беқиёслигини кўрсатиш бўйича масалалар ечими топилмоқда.  

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 3 январдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисидаги” 5609-сонли фармонига мувофиқ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Жиззах вилоятидаги “Илғор ҳудуд” синов лойиҳасини тизимли ва самарали тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун масъул орган ҳисобланади.   

Шу мақсадда Агентлик ҳамда дизайн студияси Artógraph томонидан ҳудуднинг Айдентика концепцияси ишлаб чиқилди.  Концептнинг ҳали бир неча ой давомида ривожлантириб борилади.  Бугун биз фойдаланувчилар диққатига концепциянинг асосий ғоясини тақдим этамиз.

Лойиҳа бренди устида иш бошлашдан аввал Жиззах вилоятининг гўзал жойлари, тоғ чўққилари ва чўл ҳудудларининг жазирамаси ўртасидаги фарқ, сомсанинг ажойиб таъми ва  вилоят аҳолисининг хушфеъллиги билан  батафсил танишиб чиқилди.

Бренд концепциясига Artógraph  студияси директори Искандер Хайитбаев изоҳ беради: “Artógraph студиясининг  энг асосий устувор мақсадларидан бири ҳудуднинг чуқур семантик маънони ўзида акс эттирувчи ва шу билан бирга, унинг мослашувчанлигини сақлаб қолувчи белгисини яратиш иборат эди. Жиззах вилоятининг янги логотипи ўзида уч асосий элементни жамлаган: жой рамзига сифатида универсал қабул қилинган пин, унинг ичида ҳам вилоят, ҳам шаҳар номи бошланувчи J ҳарфи билан ифодаланган, мунтазам равишда ўзгариб бораётган Жиззах. 

Мавзуга оид