Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг 100дан ортиқ банки банкротлик ёқасида
Россия Федерациясида 149 та кичик банк банкротлик арафасида, деб ёзмоқда «Известия» молиявий бозордаги ўз манбасига асосланиб.
Омонатларни суғурталаш агентлигига ўтказилувчи ажратмалар миқдорининг оширилиши кўпчилик банклар учун жуда оғир синов бўлган. 2019 йилда кичик ва ўрта бизнес ҳисоб рақамларини ҳам суғурталаш зарурати туфайли харажатлар миқдори анча ошган.
Кўп миқдордаги ажратмалар муаммосини ечиш учун Россия банклар Ассоциациясида ишчи гуруҳ тузилган ва бу гуруҳ февраль ой якунига қадар Марказий банк раиси Эльвира Набиуллина иштирокида йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда.
2018 йилнинг июнь ойида Россия Марказий банки банклар барқарорлигини текшириш учун қатор стресс-тестлар ўтказган ва 117 та банк агар нефть нархи тушгудек бўлса, мураккаб вазиятга дуч келишини, бу, ўз навбатида, яна 107 банкда муаммолар туғдириши мумкинлигини билдирганди.
Мавзуга оид
09:28
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади
07:52
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026