Жаҳон | 10:51 / 13.02.2019
3517
1 дақиқада ўқилади

АЭХА инспекторлари КХДР ядро объектларини текширади

Фото: EPA/KIMIMASA MAYAMA / POOL

Шимолий Корея ўз ядровий объектлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) инспекторлари томонидан текширилишига рози бўлди. Бу ҳақда The Korea Times хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, мутахассисларга КХДР ядро ва ракета синов майдончаларига киришга рухсат берилади, бу ядросизланиш жараёнини назорат қилиш учун керак.

Таъкидланишича, текширувларнинг муддати ва ўтказилиш жойи АҚШ ҳамда Шимолий Корея ўртасидаги музокараларда келишиб олинади.

Шу билан бирга, КХДР АЭХА инспекторлари хавфсизлигини кафолатлашга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув жойига аниқлик киритганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид