Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистонга картошка ва гўшт етказиб бермоқчи
Фото: Pinterest
Қирғизистон Ўзбекистонга картошка, мол гўшти ва бошқа маҳсулотлар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев шундай режалар ҳақида маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Жамшид Хўжаевнинг қирғизистонлик ҳамкасблари билан музокаралари давомида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, чорвачилик, уруғчилик ва аграр соҳанинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Аввалроқ, Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Жанибек Керималиев парламент мажлисида Мурашов Ўзбекистонда бўлиб тургани, у ерда картошкани сотиш бўйича музокаралар олиб бориши ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
14:42 / 20.04.2026