Жаҳон | 14:44 / 13.02.2019
41572
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Ўзбекистон ва Қирғизистондан бўлган 35 нафар аёл қўлга олинди

Фото: Видеодан кадр

Туркияда полиция фоҳишахоналарни фош этди, у ерда Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган аёллар қўлга олинди.

Haberler маълумотига кўра, текширувлар Истанбулнинг 7 туманида ўтказилди, улар якуни бўйича 85 киши қўлга олинди. «Улар орасидаги 35 нафар аёл Қирғизистон ва Ўзбекистондан экани аниқланди. Жиноий гуруҳ ижтимоий тармоқлар орқали уларни топиб, алоқа ўрнатган», - дейилади хабарда.

Турк портали маълумотларига кўра, қўлга олинган 85 нафар шахсдан 20 нафарига одам савдоси, фоҳишаликни ташкил этиш ва шу иш билан шуғулланишга мажбурлаш айблови қўйилди, бошқа 30 нафар шахс сўроқ қилинмоқда. Барча 35 нафар аёл депортация қилинади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид