Жаҳон | 16:59 / 13.02.2019
5947
1 дақиқада ўқилади

Украина МДҲнинг иқтисодий комиссия тўғрисидаги келишувидан чиқди

Фото: Valentyn Ogirenko/Reuters

Украина ҳукумати бир томонлама равишда МДҲнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҳузурида маслаҳатлашув иқтисодий ишчи комиссиясини тузиш тўғрисидаги келишувини бекор қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бу ҳолат вазирлар маҳкамасининг 13 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишида юз берган.

Агентликдан аниқлик киритишларича, ушбу ҳужжат 1992 йил 9 октябрда Бишкек шаҳрида имзоланган. Украина, Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон келишув иштирокчиларига айланган.

Қайд этилишича, ҳужжат давлатлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, бошқарувнинг муайян соҳаларида кўп томонлама қарорларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина етакчиси Пётр Порошенко россиялик кузатувчиларни сайловларга киритмасликка қарор қилганди.

Мавзуга оид