Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги улкан тирбандлик видеоси
Интернетда коптердан олинган, Гуандун вилоятида хитойча янги йилни нишонлаш арафасида ҳосил бўлган улкан тирбандлик видеоси пайдо бўлди. Таъкидланишича, вилоятда 110 млн киши яшайди.
Хитойга байрам тантаналари ҳафталигида маҳаллий аҳолидан ташқари, кўплаб сайёҳлар ташриф буюрган.
Хитойда 2018 йилда 27,5 млнта автомобил сотилган. Энг кўп миқдорда Volkswagen (3172080 дона автомобил ), Honda (1452451) ва Geely (1385185) моделлари сотилган.
2011 йилда Пекин-Тибет трассасида йўл таъмирланаётгани сабабли бир неча юз юк машинаси тирбандликда қолиб кетган. Тирбандлик 100 км гача чўзилиб кетган, баъзи ҳайдовчилар унда 9 кун ўтказишга мажбур бўлган. 2010 йил августда эса кўмир олиб кетаётган бир неча минг юк машинаси Хебэй вилояти ва Ички Мўғулистон мухтор округи бўйлаб 260 км лик тирбандлик ҳосил қилган. Ушбу тирбандлик дунёдаги энг узуни ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026