Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон энергетиклари 2019 йилда қатор йирик лойиҳаларни амалга оширадилар
Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси 2019 йил давомида аҳоли, саноат ҳудудлари ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларни сифатли ва узликсиз электр энергияси билан таъминлаш, тармоқларни модернизация, реконструкция қилиш билан биргаликда кўплаб янги қурилиш ишларини режали равишда олиб бормоқда.


Корхона жорий йилда “Паст кучланишли тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш” дастури доирасида жами 689,3 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 307 дона трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкция ишларини бажаришни режалаштирган. Бу мақсад учун сарфланадиган маблағ 72,8 млрд.сўмни ташкил этади.
Андижон вилоятида «Обод қишлоқ» ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 111 километрдан зиёд узунликда паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 46 дона трансформатор пунктларида модернизация, реконструкция қилиш ва янги қурилиш ишлари ҳамда 276,4 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 169 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланади.


Истеъмолчиларнинг электр энергия таъминотини янада яхшилаш учун 1482,24 км электр узатиш тармоқлари, 543 дона трансформатор пунктлари ҳамда 5 дона 35-110 кВА қувватли трансформаторларни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.
Корхона томонидан иккита йирик лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, улардан бири Хўжаобод туманининг Хидирша МФЙ ҳудудида 11,7 км тармоқ қуриш режалаштирилган. Мазкур ҳудудда қурилаётган уй-жойлар, ижтимоий-иқтисодий объектларни электр энергияси билан таъминлаш учун 9 дона 160 кВА қувватли, 1 дона 250 кВА қувватли ва 400 кВА қувватли трансформатор пунктларини қуриш лойиҳалаштирилди.
Бундан ташқари, Хидирша МФЙда қурилиши режалаштирилган уй-жойлар, мактаб, боғча, дам олиш оромгоҳлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектлари учун 110/10 кВ кучланишли, қуввати 16 000 кВА дан бўлган 2 (икки) трансформаторли подстанцияси қуриш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.


Яна бир йирик Андижон шаҳри четида бунёд этиладиган “Фармецевтик-иқтисодий” ҳудуд учун энергия таъминоти лойиҳаси устида иш олиб бориляпти.
Элмурод Эрматов, Андижон