Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Атлетико» Симеоне келажаги бўйича муҳим қарорни қабул қилди
«Атлетико» клуби бош мураббий Диего Симеоне билан янги шартнома имзолади.
Мадрид клуби аргентиналик мутахассис билан 2022 йил ёзигача ҳамкорлик қиладиган бўлди. Аввалги шартнома 2020 йилгача мўлжалланган эди.
Симеоне «Атлетико» клубида 2011 йилдан бери ишламоқда. Мутахассис қўл остида клуб Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида, 2 марта Европа Лигасида ва УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонган. 2 марта Чемпионлар Лигаси финалига чиққан.

Жорий мавсумда «Атлетико» Примера жадвалида пешқадам «Барселона»дан 7 очко ортда қолган ҳолда, учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, Симеоне «Интер» клуби бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
08:49 / 28.09.2025
«Реал» дербида 5 та гол ўтказиб ютқазди
13:23 / 27.09.2025
Мадридда дерби, «Арсенал» ва «Ливерпул»да қийин сафар. Ҳафта ўйинлари анонси
10:34 / 18.09.2025
Ливерпулда яна драма, «Бавария» «Челси»дан қасос олди. Кун ўйинлари
12:00 / 16.06.2025