Жаҳон | 13:06 / 17.02.2019
27232
1 дақиқада ўқилади

АҚШ қуролли кучлари замонавий кўринмас кемага эга бўлди

Фото: Reuters

Стелс технологияси асосида тайёрланган Американинг "Талса" (USS Tulsa (LCS 16)) жанговар кемаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таркибига расман қўшилди, деб хабар берди Пентагон.

Мазкур турдаги кемалар соҳилни қўриқлаш, душманнинг кема ва сувости қайиқларига қарши курашиш, флотни катер ва миналардан ҳимоя қилиш, разведка ўтказиш учун мўлжалланган.

Кеманинг узунлиги 127, эни 31 метр бўлиб, сув сиғими 2,3 минг тоннага тенг. У соатига 87 км тезликда суза олади.

Кема калибри 57 мм бўлган замбарак, тўртта 12,7 ммли пулемёт ва 11та ракета учиришга мўлжалланган Evolved SeaRAM қурилма билан жиҳозланган. Унинг бортида шунингдек иккита MH-60R/S Sea Hawk вертолёти ва учувчисиз учар қурилмалар жой олган.

Мавзуга оид