Ўзбекистон | 20:40 / 17.02.2019
29910
2 дақиқада ўқилади

Зойир Мирзаев ёш фермерлар учун сайёр қабул ўтказди 

Шароф Рашидов туман ҳокими Зойир Мирзаев 15 февраль куни ёш фермерлар учун сайёр қабул ўтказди.

Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар қилишича, мазкур сайёр қабул тумандаги ёш фермерларнинг муаммо ва таклифларини эшитиш, аниқланган мавжуд камчиликларга амалий ечим топиш мақсадида ташкил этилган.

Сайёр қабулда фермерлар 30га яқин муаммо, таклиф ва мулоҳазалари билан туман ҳокимига мурожаат қилишган. Хабарда айтилишича, сайёр қабул қатнашган аксарият ёш фермерларнинг муаммолари ўз ечимини топган.

Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев ўтган йилнинг 29 октябрь куни президент фармони билан ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилган ва 7 ноябрда Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Мавзуга оид