Жаҳон | 15:11 / 18.02.2019
11816
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев ёшларга маслаҳатлар берди

Фото: РИА Новости

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўсиб келаётган авлодга бир қатор маслаҳатлар берди. Унинг видеоинтервьюси Қозоғистон Республикаси президентининг Телерадиокомплекси томонидан эълон қилинди.

«Ҳаёт дарслари инсонга ўзини очиб беради ва ёшларга маслаҳат беради. Ёшларимиз бугун бутун дунё билан мулоқот қилмоқда. Йўллар очиқ, чегаралар очиқ. Ўзлари хоҳлаган жойда ўқишмоқда, хоҳлаган жойда яшашмоқда. Дунёни кўришмоқда. Ҳаммасини кўришяпти - уларда қандай, бизда қандай. Шу боис, аввало, ёшлар асосий базавий таълимга интилишлари керак. Ёшликни бекорга ҳамда ҳар хил кўнгилочарликларга сарфламасликлари лозим, бу кейин ўзи келади», - деди президент.

Унинг сўзларига кўра, ёшлар, биринчи навбатда, таълим олиши керак.

«Сабаби рақобат нафақат давлатлар ўртасида, балки ҳар бир инсон ўртасида кечмоқда. Бу рақобатда билимга эга бўлганлар ғалаба қозонади», - дея ишонч билдирган давлат раҳбари.

Иккинчиси - ёш йигитлар ҳар қандай ишда ўзларини яхши томондан кўрсатиши керак.

«Бу ишни ўрганиш ва кичик жамоада ҳам муваффақият ҳамда эътирофга эришиш. Учинчидан, бу ҳаётда муваффақиятга эришиш учун соғлом бўлиш керак. Соғлиқни сақлаш, у билан шуғулланиш, соғликка путур етказадиган нарсаларни қилмаслик. Тўртинчидан, ўйлашимча, Ватанни, халқни севиш, ватанпарвар бўлиш. Унга ҳам ичида, ҳам ташқаридан туриб хизмат қилиш», - деди Назарбоев.

Унинг сўзларига кўра, агар бундай шахс тарбияланса - мамлакат ва бўлажак ёшлар ҳимоя остида бўлади.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Президент Телерадиокешені (@ptrk.kz) on

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев уйларни тозалаш шармандалик эмаслиги, аёлларнинг ўз танасини сотиши шармандалик экани ҳақида айтганди.

Мавзуга оид