Жаҳон | 21:21 / 18.02.2019
7234
1 дақиқада ўқилади

Хитойда биринчи космик электростанция қурилиши бошланди

Фото: smh.com

Хитойлик мутахассислар космик электростанциянинг биринчи секциясини қуришга киришишди, деб хабар берди The Sydney Morning Herald. 

Хабар қилинишича, станция космосда қуёш энергиясини тўплайди ва уни микротўлқинли ёки лазерли нурлатгичлар ёрдамида ерга узатади.

Станция геосинхрон орбитада жойлашади. Электростанция блокининг ишга туширилиши 2025 йилга мўлжалланган. 

Агарда мазкур тажриба муваффақиятли амалга оширилса, 2050 йилгача янада йирик электростанциялар қурилади ва улар Хитойнинг каттагина қисмини арзон энергия билан таъминлайди. 

Мавзуга оид