19:10 / 19.02.2019
19525

Ироқда туғилган 7 эгизакнинг барчаси нобуд бўлишди

Ироқнинг Дияла музофотида бир она томонидан дунёга келтирилган етти эгизакнинг бирортаси тирик қолмади.

25 ёшли онанинг олти қиз ва бир ўғилдан иборат чақалоқлари бир неча кун яшади ва номаълум сабабларга кўра бирин-кетин нобуд бўлишди. 

Болалар даволанаётган ал-Баттул шифохонасида аввалига уларнинг ҳаммаси ўзларини яхши ҳис қилаётганлари хабар қилинган бўлсада, кейинчалик чақалоқлар жуда нимжон бўлгани билдирилган.

Бундан аввалроқ шифохона директори бирданига етти эгизакнинг дунёга келиши Ироқ тарихида ҳали учрамаган воқеа эканлигини таъкидлаганди.

Top