Жаҳон | 23:00 / 19.02.2019
6220
1 дақиқада ўқилади

Канадада суриялик оиланинг 7 фарзанди ёнғинда ҳалок бўлди

Фото: РИА Новости / Максим Ничипоренко

Канаданинг Галифакс шаҳри полицияси шаҳар жанубидаги уйлардан бирида чиққан ёнғин оқибатида 7 бола ҳалок бўлганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, болаларнинг барчаси бир оиланинг фарзандлари бўлган. Уларнинг ота-онаси шифохонада қолмоқда.

Ёнғин ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан эрта тонгда келиб тушган. Ёнғин уйнинг биринчи ва иккинчи қаватини қамраб олган, ўт ўчирувчилар ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлишган.

Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда. 

Канаданинг CTV телеканалининг маълум қилишича, гап суриялик оила ҳақида кетмоқда. Қўшниларнинг айтишича, болалардан кенжаси 3 ойлик, тўнғичи 17 ёшда бўлган. Қурбонларнинг дафн маросими 19 ёки 20 февралда бўлиб ўтиши маълум қилинган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид