Жаҳон | 09:52 / 20.02.2019
18886
1 дақиқада ўқилади

Асқар Акаев Қирғизистонда академиклар рўйхатидан чиқариб юборилди 

Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаев Қирғизистон Фанлар академияси Умумий мажлиси академиклари рўйхатидан чиқариб юборилди. Бундай қарор 20 февраль куни академиклар ва мухбир аъзолар томонидан Фанлар академиясининг йиллик сессиясида бир овоздан қабул қилинди.

Фото: Akipress

Қайд этилишича, бунинг сабаби - Акаев бошқа мамлакатда яшайди.

Фото: Akipress

Соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли яна уч нафар академик рўйхатдан чиқариб юборилди. Улар орасида Мамбет Мамакеев ҳам бор.

Умумий мажлис Қирғизистон Республикаси Фанлар академиясининг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид