Жаҳон | 10:09 / 20.02.2019
14294
1 дақиқада ўқилади

«Шахсан ўзим олиб чиққанман». Порошенко Майданда ҳалок бўлганлар ҳақида

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Майдан вақтида ҳалок бўлганлар жасадини шахсан ўзи олиб чиққан. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, у Украинада давлат тўнтариши юз беришига олиб келган Майдан вақтида «ҳодисаларнинг қоқ марказида» бўлган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, норозилик намойиши қатнашчилари унга «ёрдам сўраб» доимий равишда мурожаат қилишган.

Шу билан бирга, журналист Татьяна Висоцкая Порошенконинг баёнотини танқид остига олган.

Унинг фикрига кўра, Порошенко «тарихни қайта ёзишга» ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россияни СССРнинг «иккинчи версияси»ни яратишга уринишда айблаганди.

 

Мавзуга оид