Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«2000 фоиз!» - «ПСЖ» хўжайини Мбаппе ва Неймарнинг келажагига ойдинлик киритди
Фото: Getty Images
«Пари Сен-Жермен» клуби президенти Носир Ал-Хилайфий ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Неймарнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Мбаппе ва Неймарнинг клубда қолишига 100 фоиз аминманми? 100 фоиз эмас, 2000 фоиз аминман. Улар Парижда қолади.
Матбуотда уларни сотиб юборишга мажбур эканлигимиз ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо буни инкор қиламан, Килиан ва Неймар ҳеч қаерга кетмайди.
Албатта биз молиявий фэйр-плей қоидасини бузмасдан янги футболчиларга пул сарфлашимиз лозим. Аммо биз бунда қийинчилик кўрмаяпмиз. Янги футболчилар учун захира маблағларимиз етарли», - деди Ал-Хилайфий.
Аввалроқ, Неймарнинг «Реал»га ўтиши ёки «Барселона»га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
22:17 / 16.12.2025
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
12:24 / 27.11.2025
Мбаппеда покер, «Ливерпул»да йирик мағлубият. ЕЧЛда кун ўйинлари
23:18 / 17.11.2025
Мбаппе ва ПСЖ судда бир-биридан 200 млн евродан ортиқ талаб қилди
12:01 / 10.09.2025