Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органлари хизматлари «сирли мижоз» усулида мониторинг қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қониқиши даражасини ҳамда уларнинг ходимлари касбий маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг «давлат хизматларининг сирли мижози» институтини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилмоқда.
Белгиланишича:
· «давлат хизматларининг сирли мижози» институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилади;
· «давлат хизматларининг сирли мижози» институтидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликлар ва ваколатни суиистеъмол қилишга ундовчи усулларни қўллаш тақиқланади;
· «давлат хизматларининг сирли мижози» институти маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилиши қулайлиги ва давлат органлари, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолайди;
· маълумотларни йиғиш учун ҳақиқий «мижоз» кўринишида мониторингни амалга оширувчи ходимлар ва бошқа шахслар («сирли мижозлар»)дан фойдаланилади;
· «сирли мижоз» томонидан мониторинг нафақат бевосита объектларга ташриф буюришлар, балки мониторинг амалга оширилаётган давлат хизматларига қараб бошқа воситалар (телефон қўнғироқлари, электрон почта орқали мурожаат қилиш ва бошқалар) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин;
· «давлат хизматларининг сирли мижози» мониторинги натижалари шахсий бўлмаган шаклда расмийлаштирилади ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш учун тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ва идораларга мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун тақдимномалар юборилади;
· «давлат хизматларининг сирли мижози» мониторинги натижалари тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ҳамда идоралар ходимларини жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди ва тавсиявий кўринишга эга бўлади;
· «давлат хизматларининг сирли мижози» институти фаолиятини юритиш билан боғлиқ харажатлар Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда «давлат хизматларининг сирли мижози» томонидан мониторинг ўтказишнинг аниқ мақсадлари, параметрлари, объектлари ва мезонларини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026