15:26 / 26.02.2019
22797

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна ўсди

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

2019 йил 1 февраль ҳолатига кўра ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 27,2 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Хорижий валюталари активлар 12,6 млрд долларга тенг бўлган бўлса, монетар олтин ҳажми эса 14,5 млрд долларни ташкил қилди. 

Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари
млн.АҚШ долларида

Кўрсаткичлар

01.01.2018

01.01.2019

01.02.2019

I. Ялпи олтин-валюта захиралари

28 076,9

27 081,4

27 221,8

   1. Хорижий валютадаги активлар

14 042,8

12 440,7

12 643,9

   2. Монетар олтин

14 034,1

14 640,7

14 577,9

II. Соф олтин-валюта захиралари

26 567,5

26 394,1

26 600,2

Марказий банк изоҳида айтилишича, 2019 йил январь ойида олтин-валюта захираларининг кўпайиши қисман олтин нархининг 1281,65 дан 1322,50 долл/тр.унцияга ўсиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг кўпайишига таъсири 466,6 млн доллар).

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,3 млрд АҚШ долларини ташкил этганди.

Top