АҚШ Венесуэлага бостириб киришга тайёрланмоқда – Патрушев
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев “Аргументы и Факты” газетасига берган интервьюсида Вашингтон Венесуэлага ҳарбий интервенцияни тайёрлаётгани ва операцияга тайёргарлик кўриш учун Пуэрто-Рикога махсус кучларини йўналтираётганини маълум қилди. Бу кучларнинг мақсади Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан ағдаришдан иборат.
Патрушевнинг айтишича, Венесуэлага гуманитар ёрдам кўрсатишга уринишлар ортида бостириб киришга уриниш яширинган.
“Вашингтон важ қилаётган оғир гуманитар вазият айнан АҚШ санкциялари ва эмбаргоси сабабли юзага келган. Ва бу вазиятда гуманитар ёрдам суқиштирилмоқда. Шу билан бирга, унинг рад этилиши кўзда тутилган”, деб айтди Россия вакили.
“АҚШ Венесуэла халқига нисбатан истеҳзо ва димоғдорлик кўрсатиб, мустақил давлатга бостириб кирмоқчи. Пуэрто-Рикога АҚШ махсус кучлари, қуролли кучлари бўлинмаларининг Колумбияга ташланиши ва бошқа фактлар Пентагон ҳудуддаги қўшинларини қонунан сайланган президент Мадурони ҳокимиятдан четлатиш учун операцияда қўллаш мақсадида кучайтираётганини англатади. Венесуэла халқи буни яхши тушунади. Агрессор давлатдан юкни олишни рад этиш ва ўз президентини қўллаб-қувватлаш муносабати ҳам айнан шундандир”, деб қўшимча қилган Патрушев.
27 февралда Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса БМТ Хавфсизлик кенгашидаги нутқида 23 февралда Колумбия билан чегарада ёқиб юборилган, гуманитар юк ортилган юк машинасида нафақат озиқ-овқат ва дори-дармон, балки баррикадалар ҳосил қилиш учун анжомлар бўлганини маълум қилган.
23 февралда Венесуэла мухолифати мамлакатга гуманитар юкни етказишга уринишни амалга оширди. Бироқ Колумбия билан чегарада у ердан келаётган юк машиналардан бир нечтаси ёқиб юборилган. Шу куниёқ Мадуро Колумбия билан барча дипломатик ва сиёсий алоқаларни узишга” қарор қилган.
Мавзуга оид
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024
Америкалик мусулмонларнинг ярмидан кўпи Жилл Стайнга овоз берди
10:09 / 09.11.2024