Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари» ички йўналишлар учун ҳам чегирмалар эълон қилди
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Наврўз байрами нишонланадиган 21—24 март кунлари ички рейсларга чегирмалар жорий этилишини эълон қилди.
Чегирмалардан қуйидагилар фойдаланиши мумкин:
- пенсионерлар, ногиронлар, 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар — 50 фоиз чегирма;
- мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей ва ОТМлар талабалари, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа маҳкамалар тизимидаги махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари (гувоҳномалар тақдим этилганда) — 15 фоиз;
- оилалар (икки кишидан — эр ва хотин, эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача болалари; 18 ёшгача фарзанди билан ота ёки она, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда) — 15 фоиз;
- жамоалар (тўрт ва ундан ортиқ киши) — 15 фоиз.
Қўшимча қилинишича, «Афросиёб» тезюрар электропоездларининг барча тоифадаги йўловчиларига 10 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.
Бундан аввалроқ Наврўз байрами муносабати билан Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳам ички рейсларга чегирмалар эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» халқаро йўналишлар учун ҳам чегирмалар эълон қилган.
Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон темир йўллари» 1 мартдан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишда қатновчи йўловчи поезд чипталари нархини 20 фоизга оширишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
14:19 / 21.03.2026
Наврўз концертида Амир Темур ҳақида композиция қўйилди
10:15 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев халқни бирдамлик ва бунёдкорликка чақирди
10:13 / 21.03.2026