Ўзбекистон | 10:30 / 28.02.2019
9360
2 дақиқада ўқилади

Сенат ялпи мажлисида қайси масалалар кўриб чиқилади?

28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XVIII-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Kun.uz мухбири хабар беришича, Сенат ялпи мажлиси кун тартибида «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги, «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги, «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва бир қатор бошқа қонунларни кўриб чиқиш, масалаларни ўрганиш белгиланган.

Сенат XVIII-ялпи мажлиси кун тартибига 23та турли масала белгиланган бўлиб, Адлия вазирининг 2018 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи тингланиши режалаштирилган.

Шунингдек, Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳам эшитилади.

Сенаторлар ушбу ялпи мажлис ишида ҳукуматга турли 3та масалада парламент сўровини юборишни режалаштирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид