19:21 / 01.03.2019
9727

"МИФИ"нинг Ўзбекистондаги филиали қачондан иш бошлайди?

Фото: Sphti.ru

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб "НИЯУ МИФИ" ("Москва муҳандислик-физика институти" миллий тадқиқот ядровий университети)нинг Ўзбекистондаги филиалига илк 100 нафар талаба қабул қилинади. Kun.uz мухбири ўқувчиларнинг мавзуга оид мурожаатлари бўйича тегишли ташкилотлар билан боғланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Талабалар тўрт йўналиш бўйича грант асосида (яъни, бепул) қабул қилинади:
1. Ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси;
2. Ядровий физика ва технологиялар;
3. Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси;
4. Электр энергетикаси ва электр техникаси.

Олий ўқув юрти филиалига кириш тартиб-қоидасининг якуний варианти 2019 йилнинг март ойида тайёрланади. Айни дамда қабул шартлари ишлаб чиқилмоқда ва Москвадаги "НИЯУ МИФИ" бош ОТМ билан мувофиқлаштирилмоқда. 

Бошқа шаҳарлардан келадиган талабаларга яшаш учун ётоқхона тақдим этилади, айни дамда унинг қурилиши кетмоқда. Шунингдек, замонавий лабораторияларга эга янги ўқув биноларининг қурилиши ҳам олиб борилмоқда.

Top