Қозоғистоннинг танқидга учраб ишдан олинган собиқ бош вазири янги лавозимга тайинланди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз фармони билан Бакитжан Сағинтаевни республика давлат котиби лавозимига тайинлади. Бу ҳақда Оқўрда сайтида маълум қилинди.
«Сағинтаев Бакитжан Абдирович Қозоғистон Республикаси давлат котиби этиб тайинлансин», - дейилади хабарда.
Бакитжан Сағинтаев 1963 йилнинг 13 октябрида Жамбил областида туғилган. 1985 йилда С.М. Киров номидаги Қозоқ давлат университетини тамомлаган, иқтисод фанлари номзоди.
У 2008-2012 йилларда Павлодар области акими (ҳоким) бўлган. 2012-2013 йилларда Қозоғистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири. 2013 йилнинг январидан Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. 2016 йил сентябрида Қозоғистон Республикаси бош вазири этиб тайинланган. У 2019 йилнинг 21 февралида президент томонидан истеъфога чиқарилганди ва ўша куни Асқар Мамин янги бош вазирга айланганди.
Ўша куни Қозоғистон тарихида биринчи марта президент Нурсултон Назарбоев бош вазир, ҳукумат аъзолари, шунингдек, вилоятлар ҳокимларини эгаллаб турган лавозимларидан четлаштирганди. Элбоши ўз мурожаатида ҳукуматнинг иш фаолиятини кескин танқид остига олган, охирги вақтларда юз бераётган иқтисодий турғунлик, ишсизлик, инфляция ҳолатлари тилга олинганди.
27 февраль куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукмрон «Нур Отан» партиясининг XVIII қурултойида нутқ сўзлади ва янги ҳукуматга топшириқлар берди.
Мавзуга оид
15:25
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024