Жаҳон | 00:04 / 01.03.2019
17389
2 дақиқада ўқилади

Хитой “плазма қуроли”ни синовдан ўтказмоқда

Фото: Chinese military/Li Zhongyuan

Хитойлик ҳарбийлар магнитланган плазмада ишловчи артиллерия қурилмаси синовини ўтказишмоқда. Қурол 6 Махдан каттароқ тезликда гипертез снарядлар ота олади. Бу эса товуш тезлигидан 6 марта кўпроқ деганидир. Бу ҳақда Хитой ОАВ хабар берди.

Бундай куч ва таъсир доирасига эга қурол, эҳтимол, жанг майдонида катта устунликка айланади. Хитой Қуролли кучлари академияси мутахассислари янги авлоддаги қурол учун патент олишга 4 йил аввал ариза беришган. 

Патентда таъкидланишича, магнитланган плазма назарий жиҳатдан армиянинг артиллерия кучини ошириши мумкин. Техник ҳужжатларга кўра, ўқ отилганда ствол  ичидаги ҳарорат ва босим миқдори газнинг бир қисмини ионизация қилиб, уни плазмага айлантиради ва стволнинг ички юзаси бўйлаб ҳимояловчи плазма қобиғини ҳосил қилади.  

Снаряднинг отилгандаги тезлиги 6 Махни ташкил қилади. Ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, плазма ишқаланишни камайтириб, артиллерия қуролининг кучи ва таъсир доираси узоқлигини кенгайтиради. Энг асосийси, бунда замбаракнинг бутлиги хавф остига қўйилмайди ва унинг хизмат қилиш муддатини узайтиради. 

Хитойда «магнитланган плазма» такомиллаштиришлардан кейин танк ёки ўзиюрар қуролларга осон ўрнатилиши мумкин. Бу технология 115 мм.ли ўзиюрар гаубицанинг таъсир қилиш доирасини 30-50 кмдан 100 кмгача етказиши мумкин. Бу эса рақибнинг стратегик ҳудудларидаги мудофаасини осон барбод қилишда ёрдам беради.  

Мавзуга оид