Light | 16:43 / 02.03.2019
69194
4 дақиқада ўқилади

Ақлли кишилар ҳеч қачон йўл қўймайдиган 8 нарса

Ўз ҳис-туйғуларини тушуниш ва уларни бошқара олиш – ақлли одамларгагина хос хислат. Улар кек сақлашмайди, вазиятни “ушлаб туришмайди” ва йўлларида давом этишга шай. Бундай кишиларнинг бахт рецепти нафақат уларнинг ҳаракатида, балки улар томонидан бажарилмайдиган ишларда ҳам намоён бўлади.

Бундай одамларнинг муваффақияти нимага боғлиқ эканини тушуниш мушкул. Улар четлаб ўтадиган ҳаракатларни сезиш ва хулосалар чиқариш анча осон.

1. Тежаш имкониятини қўлдан бой беришмайди

Маблағларини бошқариш қобилияти – ақлли кишиларга хос хислатлардан бири. Эътибор қаратиш керак бўлган деталлар талайгина.

Фильтрли қўшимча кранни ўрнатиш бутилкалардаги тозаланган сувни харид қилиш заруриятидан халос этади. Янги картридж сотиб олиш ўрнига унинг бўёғини янгилаш – яна бир инвестиция.

Ҳақини тўлаб бўлинган нарсалардан максимал даражада фойда олишни билиш муҳим.

2. Ўзгаларга ташлаб қўйишмайди

Ҳаётингизда суянишингиз мумкин бўлган инсонларнинг борлиги яхши. Бироқ доимий равишда атрофдагиларга суяниш сизни кучсиз одамга айлантиради. Ақл ва қобилиятга эгасиз. Бироқ атрофдагилардан ёрдам кутиб ўтирсангиз, шахсий хислатларингизни ишга сола олмайсиз.

Мураккаб вазифани бажариш қўлингиздан келмайдими? Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Бирор нарсани нотўғри бажаришдан қўрқиш, ёмонроқ қилиш, қўлдан келмаслик, буларнинг барининг ортида муаммоларингиз ечими турибди.

3. Уларга ёқмаган нарсаларга розилик билдиришмайди

“Йўқ” сўзи – кучли инструмент. Ундан фойдаланишни билиш керак. Агар зиммангизга янги мажбуриятларни олишни рад этсангиз, ўзингизда мавжуд бўлганларини яхшироқ бажаришга муваффақ бўласиз. “Йўқ” дейиш кўникмаси – сизнинг нотўғри танловдан суғуртангиз.

Қадрингизни билинг. Ўзингизга ёқмаган нарсаларга розилик билдирманг. Акс ҳолда одамлар сизнинг рад этолмаслигингиздан фойдалана бошлайдилар.

4. Кек сақламаслик

Ёқимсиз вазиятдан кейин жаҳлнинг чиқиши ва салбий ҳисларни бошдан кечириш – нормал ҳолат. Биз зўриқишга айнан шундай реакция қиламиз. Бироқ анча вақт ўтгач, ҳали ҳам хафагарчилик ҳолатини сақлаётган бўлсангиз, бу фақат ўзингизга зарар келтиради. Салбий ҳисларни тўплаш – доимий зўриқиш ҳолатида бўлишни англатади. Ақлли кишилар эса буни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади. Саломатлигингизга ҳам ижобий таъсир кўрсатмайди.

5. Омадга ишонишмайди

“Яхшисига ишониш, ёмонига тайёр бўлиш” – бирор ишга кўп куч ва вақт сарфланганида амал қилиш керак бўлган ибора. Бари сценарий бўйича бўлишига умид қилиш кишида рағбат уйғотади. Ёмонига тайёр туриш эса мағлубият юз берганида сизни ҳафсаланинг пир бўлишидан халос этади. Бироқ ҳеч қандай ҳаракатларсиз тақдирдан бирор нима кутиш – дангасаликдир.

6. Кимгадир ёқмагани учун ўз ғояларидан воз кечишмайди

Ҳар ким танқид қилиши мумкин. У маҳсулот ёки ғоянгизнинг идеал бўлмаган жиҳатларини тушунишда ёрдам беради. Бироқ кимнингдир фикри сабаб ғоядан воз кечиш ярамайди.

7. Ўтмиш билан яшамайдилар

Ютқазиш – муваффақиятнинг муҳим таркибий қисми. Агар мағлубиятга учраган бўлсангиз, демак бирор каттароқ нарсага эришиш учун таваккал қилгансиз. Йўлингизда давом этинг ва ўтмиш хатоларига “ёпишиб қолманг”. Ҳа, албатта уларни ёдда сақлаш керак. Бироқ ўтмишда яшайдиган бўлсангиз, у ҳозирги замонга айланади ва сизни келажакдан маҳрум қилади.

8. Кайфиятини бузишларига йўл қўйишмайди

Ҳатто кичик ютуқлар учун ҳам хурсанд бўлишни билиш керак. Атрофдагиларнинг нуқтаи-назари субъектив.

Рўйхатда ўзингизга маълум бирор жиҳатни учратдингизми?

Мавзуга оид