12:53 / 02.03.2019
23898

Трамп Хитойга талаб қўйди

Фото: Leah Millis/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Хитой ҳукуматидан Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун божларни дарҳол олиб ташлашни сўраган. Бу ҳақда у твиттерда ёзди.

Трампнинг қайд этишича, мамлакатлар ўртасидаги савдо музокаралари муваффақиятли ўтмоқда.

«Мен Хитойдан бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимиз, шу жумладан, мол гўшти ва бошқа товарлардан тарифларни дарҳол олиб ташлашни сўрадим, сабаби музокараларимиз муваффақиятли давом этмоқда», - дея ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Си Цзиньпин билан учрашув жойини маълум қилиб, «жуда катта янгиликлар» ҳақида ваъда берганди.

Top