20:41 / 05.03.2019
139023

Алишер Усмоновнинг бойлиги миқдори маълум қилинди

Фото: timenews.in.ua

АҚШнинг Forbes нашри дунёнинг энг бой одамлари рейтингини янгилади. Рўйхат нашр сайтида эълон қилинган.

Россияликлар орасида энг бадавлат одам «Новатэк» бошқарув раиси Леонид Михельсон бўлган (дунё рейтингида 32-ўрин). Унинг бойлиги 24 млрд долларга баҳоланди.

2-ўринни НЛМК’нинг асосий эгаси Владимир Лисин 21,3 млрд доллар (умумий рейтингда 45-ўрин) билан, 3-ўринни эса «Лукойл» президенти Вагит Алекперов 20,7 млрд доллар билан эгаллади.

USM Holding асосчиси ва асосий акциядори Алишер Усмонов дунё бўйича 106-ўрин (12,6 млрд доллар), Россияда 9-ўринни эгаллади (ўтган йили дунё бўйича 118-ўрин ва Россияда 10-ўринни эгаллаган эди).

Forbes Усмонов дастлабки даромадини пластик пакетлардан қилганлигини таъкидлайди. Бугунги кунда тадбиркорнинг энг йирик активи «Металлоинвест» металлургик гигантидаги улуши ҳисобланади. Усмонов, шунингдек, Facebook’га биринчилардан бўлиб инвестиция киритган, Xiaomi ва бошқа телекоммуникацион компанияларнинг акциялари эгасидир.

Алишер Усмонов 2018 йилда «Арсенал» футбол клубидаги 30 фоиз улушини 700 миллион долларга сотганди.

Бироз аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Алишер Усмонов Наманганда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари учун 50 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам ажратганини маълум қилганди. 

Top