Ўзбекистон | 10:03 / 07.03.2019
19191
1 дақиқада ўқилади

Россия бозорида Ravon автомобиллари 9 ойдан бери йўқ

Фото: ravon.ru

Европа бизнеси уюшмасининг маълумотларига кўра, Ravon Россияда тўққиз ойдан бери автомобиллар сотмаяпти.

2019 йилнинг февралида компания битта ҳам автомобиль сотмаган, сабаби улар ҳали ҳам савдода йўқ. Компаниянинг бозордаги улуши 0 фоизга тушиб кетди. 2018 йил февралида эса бу кўрсаткич 1,1 фоизни ташкил этганди.

Бундай пасайиш шу билан изоҳланадики, Ravon Россияда автомобилларни сўнгги бор 2018 йилнинг май ойида сотган. Ўшанда улар Россиядаги аксарият дилерлик марказларидан йўқолиб қолди. Таққослаш учун: 2018 йилнинг февраль ойида Ravon 1,5 мингга яқин автомобиль сотди.

Ўзбекистон 2018 йил ўрталарида автомобиль экспортини тўхтатди. Йил охирига келиб, «Ўзавтосаноат» хорижий бозорлар конъюнктурасини ўрганиш мақсадида автомобиллар партияси жўнатилганини хабар берди, аммо улар ҳали сотувга чиқарилмаган.

Бундан олдин, Ravon’нинг Россия бозоридаги улуши 0 фоизга тушиб кетгани хабар берилганди.

Мавзуга оид