12:20 / 08.03.2019
15717

Ироқда ИШИДга қурол етказиб берган асосий шахслардан бири ушланди

Фото: Shutterstock

Ироқ ҳарбий разведкаси мамлакат шимолида ИШИД террорчилик гуруҳига қурол-яроғ етказиб берувчи асосий шахслардан бирини қўлга олди. У 2014 йилда Спайкер авиабазасида 1,7 минг ироқлик ҳарбийларни ўлдиришга алоқадор экани айтилмоқда.

«Махсус амалиёт давомида... Найнава вилояти оператив қўмондонлиги ҳарбий разведкаси махсус бўлинмалари хавфсизлик масалалари бўйича масъул бўлган ИШИД раҳбарларидан бирини қўлга олди», - дейилади вилоят ҳарбий разведкаси бошқармаси томонидан пайшанба куни эълон қилинган баёнотда. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Қўлга олинган шахс «Спайкер авиабазасидаги қирғинда иштирок этган, шунингдек, ИШИДга қурол етказиб бериш билан шуғулланган энг хавфли террорчилардан биридир», - дейилади баёнотда.

Салоҳ-ад-Дин вилоятидаги Тикрит шаҳри яқинида жойлашган Спайкер авиабазасидаги қирғин 2014 йил июнь ойида, ИШИД террорчилари уни эгаллаб олганидан кейин содир бўлган. Турли тахминларга кўра, 1,7 мингга яқин ҳарбий жангариларнинг қурбони бўлган. Уларнинг жасади база озод этилганидан кейин оммавий қабрларда топилди.

Бундан олдин, ИШИД жангарилари ГРУга ҳужум қилишни режалаштиргани хабар қилинганди.

Top