Жаҳон | 08:49 / 08.03.2019
6512
1 дақиқада ўқилади

Украина президенти сайловларида 39 номзод кураш олиб боради

Фото: Максим Шеметов/ТАСС

Украина марказий сайлов комиссияси мамлакат президенти лавозимига номзодларнинг якуний рўйхатини тасдиқлади. Президент сайловларида умуми ҳисобда 39 номзод иштирок этадиган бўлди.

“Овоз бериш бюллетени сайловлар куни 39 номзоднинг фамилияларини ўз ичига олади”, деб айтилган хабарда.

Шунингдек, бюллетенларда барча номзодлар ҳақида маълумот бўлади.

Аввалроқ 5 номзод сайловларда иштирок этишдан бош тортгани маълум қилинган. 7 март номзодлар сайловларда иштирок этишдан бош тортишлари мумкин бўлган охирги кун бўлган.
 
Сайловлар 31 март куни бўлиб ўтади. 

Сўровномаларга кўра, номзодлар рейтингида шоумен Владимир Зеленский етакчилик қилмоқда, 2- ва 3-ўринларни Украина президенти Петр Порошенко ва собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эгалламоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид