УЕФА «Аякс» ва «МЮ»нинг учинчи голидаги баҳсли вазиятлар бўйича изоҳ берди
УЕФА ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувларида кузатилган ҳакамларнинг баҳсли қарорлари юзасидан тушунтириш берди.
«Реал» – «Аякс» (1:4)
62-дақиқа: тўп ён чизиқни кесиб ўтгани ёки ўтмагани
«VAR бригадаси турли ракурслардан тасвирга олинган барча видеоёзув ва суратларни пухта ўрганиб чиқишди. Улардан ҳеч бири тўп майдон ташқарисига тўлиқ чиқиб кетгани бўйича аниқ далилни бера олмади.
Вазиятни энг оптимал нуқтадан туриб кузатган ёрдамчи рефери ҳам тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтмаганини тасдиқлади. Шунинг учун видеотакрорга мурожаат қилишга эҳтиёж бўлмади. Бинобарин, ҳакам вазиятга аралашмай, голни ҳисобга олиб, тўғри қарор чиқарди», – дейилади УЕФАнинг расмий билдиришида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу голдан кейин ўйинда яна иккита тўп киритилди ва якуний ҳисоб 1:4 кўринишига келиб, чорак финалга «Аякс» йўл олди.
«ПСЖ» – «МЮ» (1:3)
91-дақиқа: пенальти белгиланиши
«VAR ҳакамлари турли ракурслардан тасвирга олинган барча видеоёзув ва суратларни текшириб, бош ҳакамга вазият видеотакрорини кўришни тавсия этди. Рефери ўша вазият юз берган вақтда уни аниқ баҳолай олмагани (VAR протоколида ҳакам аниқ кўрмай қолган жиддий воқелик сифатида қайд этилди) туфайли видеотакрорга мурожаат қилди.
Видеотакрорларни кузатгач, ҳакам тўп босиб ўтган масофа қисқа бўлмагани, демак зарба кутилмаганда рўй бермаганлигини тасдиқлади. Ҳимоячининг қўли танасига яқин жойлашмаганди, натижада унинг тана корпуси кенгроқ бўлган ва бу билан дарвозага қараб кетаётган тўп тўхтатиб қолинган. Рефери шунинг учун пенальти белгилади», - дея изоҳ берган УЕФА.
Ҳал қилувчи пенальтини Маркус Рэшфорд муваффақиятли амалга оширгач, икки ўйин натижасига кўра «МЮ» сенсацион равишда ЕЧЛ чорак финалига чиқди.
Мавзуга оид
15:52 / 21.11.2024
Рубен Аморим — Роналду унга қўйган лақаб, янги услуб ва «МЮ»да нималарни ўзгартирмоқчилиги ҳақида
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024