Жаҳон | 07:49 / 09.03.2019
7106
1 дақиқада ўқилади

Германияда вазирлар оддий самолётларга ўтказилади

Фото: picture alliance/dpa

Германия вазирлар маҳкамаси аъзолари ҳукумат самолётлари тез-тез бузилиб қолаётгани сабабли тижорат рейсларида парвоз қилишга ўтказилади. Бу ҳақда Spiegel хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, канцлер, президент, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари оқ VIP-лайнерлардан фойдаланишда давом этадилар. Шу билан бирга, мамлакат канцлери Ангела Меркель ва федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайерга парвозлар вақтида бузилиш юз берса, фойдаланиш мумкин бўлган захира лайнерлар ҳамроҳлик қилади.

Бундан олдин, Африкада Германия ҳукуматининг самолёти ишдан чиққанди.

Хусусан, ҳаво кемаси двигателида носозлик юзага келиши оқибатида Германия иқтисодий ҳамкорлик ишлари бўйича вазири Герд Мюллер Малавидан Замбияга учиб кета олмаган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид