21:16 / 10.03.2019
6799

Азар қўшимча дақиқаларда «Челси»ни мағлубиятдан қутқарди

Англия чемпионатининг 30-турида «Челси» «Вулверҳэмптон»ни енга олмади. Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида кечган учрашувнинг охирги дақиқаларида урилган гол мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ўйинда ҳисоб 56-дақиқада Рауль Хименес томонидан очилганди, унга бу эпизодда Диогу Жота пас берди. 92-дақиқада эса Эден Азарнинг голи лондонликларни мағлубиятдан қутқарди.

Бу натижадан кейин «Вулверҳэмптон» очколари сонини 44тага етказган ва Премьер-лига турнир жадвалида еттинчи ўринда қолган. «Челси» 57 очко билан 6-ўринни банд этиб турибди.

Кейинги турда «Челси» «Эвертон» меҳмони бўлади. «Вулверҳэмптон» эса «Арсенал»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 16 март куни ўтказилиши белгиланган.

Англия чемпионати
30-тур
Челси – Вулверҳэмптон 1:1
Голлар:
 0:1 – 56 Хименес, 1:1 – 90 Азар.
Челси – Аррисабалага, Давид Луиз, Эмерсон, Рюдигер, Аспиликуэта, Канте, Жоржиньо (Виллиан, 72), Азар, Ковачич (Лофтус-Чик, 56), Педро (Хадсон-Одои, 61), Игуаин.
Вулверҳэмптон – Руй Патрисиу, Доэрти, Боли, Коуди, Кастро, Моутинью, Саисс, Дендонкер, Рубен Невеш, Диогу Жота (Гиббс-Уайт, 82), Хименес (Траоре, 89).
Огоҳлантиришлар: Доэрти (37), Саисс (66), Боли (75), Рюдигер (78), Диогу Жота (80).

Top