Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Француз офтальмологлари Макрондан резина ўқларни тақиқлашни сўрашмоқда
Фото: EPA
Франциядаги қатор офтальмологлар мамлакат президенти Эммануэль Макронни полиция махсус воситаларидан резина ўқларни чиқариб ташлашни сўрашди. Петицияни “кўз жароҳат эпидемияси”дан ташвишланган 35 нафар врач имзолади.
Офтальмологларнинг фикрича, норозилик намойишлари вақтида бундай ўқлардан фойдаланишга нисбатан мораторий жорий этиш зарур.
"Бизнинг чақириғимиз шифокорларга хос, инсоний чақириқ, ягона мақсадимиз ногиронликларнинг олдини олиш", — дейилади уларнинг мурожаатида.
Маълумотларга кўра, Францияда бўлиб ўтган “сариқ нимчалилар” намойишларида 2,2 мингдан ортиқ киши резина ўқлардан жароҳатланган. Полициячилар 13 минг мартадан ортиқ ўқ узишган.
Мавзуга оид
08:30 / 11.05.2026
Hondius лайнерида ҳантавирус тарқалиши: яна бир ҳолат қайд этилди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026